“Jazeera Airways” Ал-Қувайт ва Самарқандни боғловчи ҳаво кўприги бўлади

Фото: Uzbekistan airports

Қувайтнинг “Jazeera Airways” авиакомпанияси Ал-Қувайт ва Самарқандни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Ал-Қувайт — Самарқанд — Ал-Қувайт йўналиши бўйича мунтазам парвозлар Аирбус А320 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи парвоз эса 2023-йил 1-мартга мўлжалланган. Бу ҳақда “Uzbekistan airports” матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. “Jazeera Airways” Ўзбекистонга парвозларни 2021-йилда бошлаган. Қувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Қувайтдан Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари парвозлар амалга оширилади”, дейилади хабарда.

“Jazeera Airways” Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аэропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.