Экстремистик рамзларни чоп этгани учун ўзбекистонлик меҳнат муҳожирига Россияга кириш 20 йилга тақиқланди
Приамурьенинг Свободненский районида Ички ишлар вазирлигининг экстремизмга қарши курашиш маркази ходимлари Телеграмда Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти рамзларини чоп этган хорижликни аниқлади.
Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, маҳаллий корхонада ишлаган ўзбекистонлик 27 ёшли муҳожир бошқа фойдаланувчилар кириши мумкин бўлган очиқ саҳифага тақиқланган контентни жойлаштирган.
У экстремистик рамзларни тарғиб қилиш моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, уч суткага ҳибсга олинган ва Россияга кириши 20 йил муддатга тақиқланиб, мамлакатдан чиқариб юборилган.
Улашиш:
Шарҳлар