Эквадорда самолёт йўлга қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

фото: daily mail

Эквадор ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти машғулот парвози вақтида ҳалокатга учради ва гавжум кўчага қулади. Натижада учувчи аёл ва курсант ҳалок бўлди, деб ёзади Даилй Маил.

Эквадор ҳарбий-ҳаво кучлари қурбонлар капитан Диана Руиз ва курсант Хуан Пачеко эканлигини аниқлади. Қайд этилишича, Руиз эквадорлик биринчи аёл сифатида товушдан тез учувчи самолётни бошқарган шахс сифатида тарихга кирган.

Икки ўриндиқли Диамонд ДА20-C1 самолёти машғулот парвозини амалга ошираётганда тўсатдан йўл қисмига қулаб тушди. Ҳодиса кузатув камераларида тасвирланган бўлиб, самолёт мотоцикл ва автомобилга бориб урилгани акс этган. Ҳайдовчилар жабрлангани хабар қилинган. Фожиа гувоҳининг айтишича, у паркда сайр қилиб, қулашдан олдин самолёт осмонга айланиб, қўниш учун жой қидираётганини пайқаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.