Электрдан фойдаланиб пулини тўламаган фермер хўжалигининг комбайни хатлаб қўйилди
МИБ нинг хабар беришича, суд ҳужжатларига биноан электр энергияси ва табиий газ таъминоти истеъмолидан қарздорлиги бўлса-да, уларни тўламай келаётган шахслардан таъминотчи корхоналар фойдасига ундирув билан боғлиқ суд ҳужжатларининг ижроси бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Бюронинг Шаҳрихон туман бўлими иш юритувидаги Бўстон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатида қарздор “Равнақ-2019” фермер хўжалигидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга 71,3 млн. сўм қарздорлик ундирилиши кўрсатилган.
Қарздор фермер хўжалиги электрдан фойдаланган бўлса-да, тўловини ўз вақтида амалга оширмагани сабаб Бюро ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермер хўжалигига тегишли “Cлаас ДОМИНАТОР-130” русумли комбайн хатлаб қўйилди.
Шундан сўнг, фермер хўжалиги электрдан бўлган барча қарзини тўлиқ тўлади.
Шарҳлар