Энергетика вазирлигига муқобил энергия ресурсларининг етказиб берувчиларини топиш вазифаси топширилди

Источник: unsplash.com

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги жорий йилда табиий газ, электр энергияси, кўмир ва мазут импорти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиши, муқобил хорижий ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориши керак. Бош вазир Абдулла Арипов душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда шундай топшириқ берди, дея хабар қилади унинг матбуот хизмати, деб ёзади «Газета.уз» нашри.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда мамлакатда 56,3 миллиард кубометр ёки ўтган йилга (51,7 миллиард) нисбатан 4,6 миллиардга кўп табиий газ қазиб олиш имконияти мавжудлиги қайд этилди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳисобига 1,6 миллиард кубометр газни тежаш мумкин.

«Ўзбекнефтгаз» компаниясига жорий йилда газ қазиб олишни 32,8 миллиард кубометрга етказиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун умумий қиймати 5,7 триллион сўмлик 744 та геологик-техник тадбирлар амалга оширилади.

 

.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.