«Эшонхўжа ота» масжидининг имом-хатиби уч суткага қамалди

Источник: УзА
«Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди, деб ёзади ЎзА.
“Ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовнинг вояга етмаган қизларга таҳдид қилгани ва уятсиз сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган аудиоёзувлар тарқалган эди”, – деб ёзади нашр.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ички назорат комиссияси ҳолатни ўрганди ва уни лавозимидан озод этишга қарор қилди.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Улашиш:
Шарҳлар