“Эзгу амал” жамоат фондининг ташаббуси билан “Таскин биринчи болалар хосписи” лойиҳаси ишлаб чиқилди
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда дунёдаги энг нуфузли 10 та клиникадан бири бўлган Sheba клиникаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
“Хоспис – ҳаётни севувчилар! Унинг ҳар бир дақиқасини қадрига етувчилар уйи. “Таскин” бу Ўзбекистондаги оғир бемор болажонлар учун яратилган биринчи хоспис бўлиб, унда бемор болажонлар ва уларнинг яқинларига яхши яшаш шароити, ижтимоий, тиббий, психологик ҳамда руҳий ёрдам кўрсатишдир”, – дейилади “Эзгу амал” жамоат фонди тарқатган хабарда.
Тошкент шаҳридаги “Ground Zero kitoblar olami” мажмужасида хоспис ходимларини ўқитиш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди. Тренингда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Илмира Баситханова, Исроил давлатининг Ўзбекистондаги элчиси Зеҳавид Бен-Ҳиллел, ОАВ вакиллари, Sheba клиникаси ҳодимлари ҳамда кўнгиллилар иштирок этди.
Тренингни мақсади Ўзбекистондаги биринчи болалар хосписини шакллантириш, хоспис ходимларининг малакасини ошириш, ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлишга тайёрлаш, болаларга меҳрли бўлиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Семинар-тренинг 12 иш кунида давом этади.
Тренинг давомида иштирокчилар мутахассислардан керакли кўникма ва малакаларга эга бўлди. Ҳамкор ташкилотлар ва ходимлар лойиҳани биргаликда амалга оширишга келишиб олишди.
“Таскин” биринчи болалар хосписининг очилиши июль ойи охирига режалаштирилган. Хабарда фонд билан ҳамкорлик қилишни истаган саҳоватпеша инсонлар www.ezguamal.org сайтига кириб, А888 ID рақамини танлаш орқали меҳр кўрсатишлари мумкинлиги айтилади.
Шарҳлар