«Эзгулик»: Самарқандда 21 ёшли қиз калтакланди – гумондор сенаторнинг яқин қариндоши бўлиб чиқди

Источник: УВД Самарканда

21 март куни Самарқанд шаҳрида У.Т. исмли 21 яшар қиз Бағдод кўчасидаги хонадони олдида таниши Х.И. исмли 21 яшар йигит томонидан калтакланди. Воқеа жойида йигитнинг ўртоғи ҳам бўлганлиги ҳам айтилмоқда. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти хабар беради.

Олинган тан жароҳатлари натижасида қизнинг шифохонага ётқизилгани ҳақида унинг онаси “Эзгулик” жамиятига маълум қилди ва зўравон йигитга нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам сўраган.

Манба: “Эзгулик” 

«Онанинг таъкидлашича, зўравон йигит қизга уйланиш мақсадида бир неча йилдан бери ҳаракат қилиб келган, аммо йигитнинг тарбияси ва юриш-туриши сабаб бу иш амалга ошмаган», – дейилади хабарда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти томонидан олиб борилган ўрганиш жараёнида зўравон йигит Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовнинг яқин қариндоши — жияни эканлиги аниқланди.

Айни пайтда қизга ҳимоя ордери берилган, терговдан олдинги текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти қизга нисбатан зўравонлик ва унга етказилган тан жароҳатлари юзасидан ички ишлар органларини объектив суриштирувлар олиб боришга чақирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.