«Эзгулик» жамияти Азиз Абдуҳакимов билан боғлиқ автомобиль давлатдан шубҳали тарзда бегоналаштирилганини таъкидламоқда

Источник: Эзгулик

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Самарқанд вилоят бўлими тасарруфига хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳуқумат ҳужжатлари келиб тушган.

Ушбу ҳужжатларга асосан 2017 йил август ойида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Toyota Avalon автомобилини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги балансидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ўтқазишни сўраб Бош вазир Абдулла Ариповга ёзма мурожаат этган.

Ишлаб чиқарилган йили 2007 йил ва босиб ўтган йўли 168 минг километр бўлган эски Toyota Avalon автомобили бор йўғи 800 километр юрган яп-янги Malibu билан алмаштирилган.

Бундан олдин, ушбу сирли Toyota Avalon 2013 йилда Давлат мулк қўмитасидан Давлат рақобат қўмитасига, 2014 йилда Давлат рақобат қўмитасидан ўша пайтдаги Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги балансига ўтиб келган.

Автомобилнинг балансдан-балансга ўтиши даври Азиз Абдухакимовнинг мос равишда Давлат мулк қўмитаси раиси, Давлат рақобат қўмитаси раиси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раислигига тайинганлиги вақтларига мос келмоқда.

2018 йилга келиб янги Malibu эвазига Туризм қўмитасига ўтган ушбу Toyota Avalon автомобили бу сафар текинга Бадминтон федерацияси балансига ўтқазилган.

Банминтон федерацияси Бош котиби Жуманиёзова имзоси билан берилган маълумотномага асосан Toyota Avalon автомобили федерацияга Бош вазир Абдулла Ариповнинг 2018 йил июлдаги №14/1-280 сонли топшириғига асосан текинга федерация балансига ўтқазилган ва ҳозирги кунда жисмонан ва маънан эскирганлиги сабаб техник хавфсизлик талабларига жавоб бермайди ва таъмир остида экан.

Текширишнинг имкони бўлмаган маълумотларга асосан ушбу Toyota Avalon автомобили Азиз Абдухакимовга ёқиб қолган ва мулозим уни давлат мулки бўлганига қарамасдан йиллардан бери шахсий мақсадлари учун фойдаланиб келади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.