Жиззахда икки нафар ОИВ инфекцияли шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Пахтакор туманида яшовчи 35 ёшли аёл ўз уйида ўзида ОИВ инфекцияси борлигини била туриб бегона эркак билан ҳимояланмаган жинсий яқинлик қилган вақтда Ички ишлар бошқармаси томонидан ушланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Санэпидқом хабар бермоқда.
Яна бир ҳолат Шароф Рашидов туманида қайд этилиб, 34 ёшли эркак ўзида ОИВ борлигини билсада шифокорлар огоҳлантиришига қарамасдан, яширинча 29 ёшли аёл билан яшаб келган ва касалликни жинсий йўл билан ушбу аёлга юқтирган.
«Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, ОИВ аниқланган беморларни ушбу касалликни қасддан юқтирганлик учун қонунчиликка кўра жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантиради!, — дейилади хабарда.
Шарҳлар