“Ёши катта эркак боланинг юз қисмига ураётган ҳолати акс этган видео” юзасидан муносабат билдирилди

Foto: Bolalar ombusdmani

Ижтимоий тармоқларда ёши катта эркак болани юз қисмига ураётган ҳолати акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганишни бошлади.

Аниқланишича, жорий йилнинг 30 июнь куни Мирзо-Улуғбек туманида яшовчи нафақадаги М.А. 2020 йилда туғилган набираси А.А. (ўғил бола) билан сайр қилиш учун кўчага чиққан вақтида набираси А.А. югуриб узоққа кетиб қолган, бобоси эса набирасидан хавотир олиб, болани қидирган.

Сўнг, уйидан олисроқ бўлган мактаб олдида топиб, жаҳл устида набирасини бир неча бор қаттиқ урган.

Ҳозирда терговга қадар текширув доирасида болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Бу борада қўшимча ахборот берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.