«Юксалиш» ҳаракати Hayot ulash акцияси бошланганини эълон қилди
«Юксалиш» ҳаракати “Ҳаёт улаш” хайрия акциясини эълон қилди, унинг мақсади мамлакатимизнинг чекка маҳалла ва қишлоқларида яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашдан иборат.
Лойиҳа доирасида ичимлик суви етиб бормаган ёки сифати ёмонлашган ҳудудларда қудуқлар қазилади.
Акциянинг дастлабки босқичида Хоразм, Навоий, Сурхондарё вилоятларидаги учта маҳаллада қудуқлар қазилиши, сув миноралари, сув тозалаш фильтрлари ўрнатилиши режалаштирилган.
Акция натижасида олис ҳудудлардаги 40 мингга яқин аҳолимиз обиҳаётдан баҳраманд бўлишади.
«Юксалиш» ҳаракати фаол фуқаролар, тадбиркорлар, хориждаги ватандошларимиз ва мамлакатимиз тақдирига бефарқ бўлмаган барчани “Ҳаёт улаш” хайрия акциясига қўшилишга чорлайди.
Шарҳлар