ЮНИСЕФ Қорақалпоғистонда мактаблар ва касалхоналардаги санузелларни санитария ва гигиена қурилмалари билан жиҳозлади

Источник: ЮНИСЕФ

ЮНИСЕФ ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қўнғирот туманида сув таъминоти, санитария ва гигиена (СТСГ) объектларини топшириш маросимини ўтказди. 130 минг аҳоли, жумладан 25 минг нафар мактаб ўқувчиси тумандаги 10 та соғлиқни сақлаш муассасаси ва 8 та мактабда такомиллаштирилган СТСГ хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади. Мўйноқ ва Бўзатов туманларида ҳам СТСГ объектлари яхшиланган. Бу ҳақда БМТ Болалар жамғармаси хабар беради.

СТСГ қурилмалари билан бир қаторда ЮНИСЕФ юқумли тиббий чиқиндилар ва материалларни қайта ишлаш учун Қорақалпоғистонда биринчи бўлиб ўрнатилган майдалагичга эга экологик тоза фрикцион машинасини тақдим этди. Ушбу машиналар инновациондир, чунки улар тиббий чиқиндиларни ёқиш билан боғлиқ хавфли канцероген токсинларни яратмайди. Бундан ташқари, ҳосил бўлган стерилизация қилинган тиббий чиқиндилар қурилиш учун асосий материал сифатида ишлатилиши ёки утилизация қилинганида маиший чиқиндиларга қўшилиши мумкин.

«Тиббий чиқиндиларнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш мақсадида ЮНИCEФ мамлакатда тиббий чиқиндилар утилизациясини бошқариш тизими бўйича кенг қамровли ташаббусни ишлаб чиқди. Бу тегишли сиёсат ва стандарт операцион тартиб-қоидаларни халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларга мувофиқлаштиришга ёрдам беради,” – деди ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде. -Чиқиндиларнинг самарали ва иқлимга мос равишда утилизация қилишни бошқаришга сармоя киритиш инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун билвосита ва тўғридан-тўғри хавф омилларини йўқ қилади», – дея таъкидлади у.

СТСГ хизматларини яхшилаш орқали соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий хизматлар сифатини ошириши ва мактабларда таълим олиш учун қулай муҳит яратиши кутилмоқда. ЮНИCEФ қуёш батареялари, қуёш сув иситгичлари, тоза ичимлик суви олиш тизимлари ва оқова сувларни хавфсиз утилизация қилиш учун уч босқичли септик танклар, шунингдек, тиббий чиқиндиларни стерилизация ва утилизация қилиш ускуналарини ўрнатиш орқали СТСГ объектларига инновацион ечимларни қўллади.

ЮНИCEФ, шунингдек, 400 дан ортиқ тиббиёт ходимини СТСГ ва соғлиқни сақлаш муассасаларида инфекцияларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича ўқитди. 750 дан ортиқ ўқитувчи ва 16 000 талаба СТСГ ва овқатланиш бўйича ўқитилди.

«ЮНИCEФ билан давом этаётган ҳамкорлигимиз Қорақалпоғистонда аҳоли ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Вилоятда оналар ва янги туғилган чақалоқлар саломатлигини сезиларли даражада яхшиладик,эндиликда СТСГ инфратузилмасини, жумладан тиббиёт муассасалари ва мактабларда тиббий чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга сармоя киритмоқдамиз»,- деди Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири Мурод Қурбонов.

Ушбу СТСГ инфратузилмасини яхшилаш дастури ЮНИCEФ бошчилигида амалга оширилаётган БМТнинг “Ўсмирлар саломатлиги, овқатланиши, сув таъминоти, санитария, гигиена ва фаровонлигини яхшилаш ҳамда CОВИД-19 даврида ва ундан кейин ёшларнинг истеъдодларидан фойдаланиш орқали Қорақалпоғистоннинг барқарор келажагига сармоя киритиш” қўшма дастурининг бир қисмидир. Қўшма дастур БМТнинг Оролбўйи минтақаси бўйича Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик траст фонди томонидан 2021 йил январидан 2022 йил декабригача бўлган давр учун 3 550 273 АҚШ доллари миқдоридаги бюджет билан молиялаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.