ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ўзбекистонга ташриф буюрди

Источник: ЮНИСЕФ

ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хон хоним бугун Ўзбекистонга бир ҳафталик ташрифини бошлади, бу унинг ҳозирги лавозимида Ўзбекистонга иккинчи бор келишидир. Бу ҳақда  Anhor.uz нашрига ЮНИСЕФ маълум қилади.

16-21 ноябрь кунлари Хон хоним 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва ЮНИСЕФ ҳукумати ўртасидаги мамлакатлар бўйича ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича кейинги ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида пойтахтда ва Қорақалпоғистон Республикасида юқори мартабали ҳукумат вакиллари билан учрашади. Муҳокамалар аҳоли ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси, она ва бола соғлиғи, сифатли ва инклюзив мактабгача ва умумий таълим, иқлим ўзгаришининг болалар ва ёшларга таъсири ҳамда COVID-19 га қарши жавоб чоралари каби  мамлакатда болалар ҳуқуқларини амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари ва янги устуворликларга қаратилади.

«Мен 2018 йилдан буён яна Ўзбекистонга қайтишдан ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан ЮНИСЕФ кўмагида эришилган болалар манфаатлари йўлида кун тартибини кучайтиришдаги ривожланишни ўз кўзим билан кўришдан мамнунман», – деди Хон хоним. «Болалар тоборо кўпроқ уларнинг соғлиғи ва фаровонлигига  таъсир қилувчи COVID-19, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит ҳолатининг ёмонлашиши каби янги муаммоларга дуч келаётганини кўраётганимиз боис бизда биргаликда эришган нарсаларни мустаҳкамлаш ҳамда болалар учун натижаларни яхшилашни давом эттириш имконияти ва масъулияти мавжуд».

Шунингдек ЮНИСЕФнинг минтақавий директори фуқаролик жамияти ташкилотларининг вакиллари билан, шу жумладан ногиронлиги бор шахсларнинг ташкилотлари вакиллари ҳамда болалар, ёшлар ва оилалар билан учрашади.

Ташриф давомида Хон хоним Zamin  Халқаро жамоат жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган юқори даражадаги “Ногиронлиги бор болалар учун инклюзияни таъминлаш” Халқаро форумида қатнашади. Форум Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш кунига ва ЮНИСЕФнинг 75 йиллигига бағишланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.