Just jump: Сафина Садуллаева Олимпия ўйинларининг медалини қўлга киритиш учун курашади

Токио –  2020 Ёзги Олимпия ўйинларининг ёпилишигача бир неча кун қолди, бироқ Ўзбекистон терма жамоаси ҳали ҳам ўз муҳлисларини енгил атлетика, эркин кураш, бокс ва эшкак эшиш каби спорт  турларида юқори натижалар билан қувонтиришга тайёр.

Шубҳасиз, ёш енгил атлетикачи Сафина Садуллаева Ўзбекистон муҳлислари учун кашфиёт бўлди.  Айнан у тунов куни 1,95 м. баландликни олиб, квалификация мусобақаларидан ишонч билан ўта олди ва Ярослава Магучих, Никола Макдермотт, Мария Ласицкене, Юлия Левченко каби атоқли жаҳон спортчилари билан баб-баравар финалга чиқди.

«Баландликка сакраш» рақиблик энг юқори бўлган спорт турларининг ўнтасига киради. Бугунги кунда, дунёнинг мутлақо барча 212 мамлакати Енгил атлетика федерацияларининг Халқаро Ассоциациясининг (WA) аъзолари бўлиб, улар ҳар йили ҳалқаро саҳнага ёш ва истеъдодли спортчиларни тақдим этади.

Бу орада, Сафина Садуллаева билан боғлиқ ҳолатнинг ўзига хослиги шундаки, у спортдаги ўзининг бутун карьераси давомида катта спортга ҳали йўлини босиб ўтгани йўқ. Фаолиятини истеъдодли юниор сифатида бошлаб (Доха шаҳрида (Қатар, 2015 й.) U18 ёш тоифасидаги йигит ва қизлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида олтин медал; Ашхободда (Туркманистон, 2017 й.) ёпиқ бинолардаги Осиё ўйинларида кумуш медал, Гусман Косанов ва Ольга Рыпакова номидаги халқаро турнирларнинг ғолиби), Сафина Осиё ўйинларининг доирасидан чиққани йўқ, бунинг устига ўзини оиласига бағишлаш мақсадида бир йилга танаффус ҳам олди ва ёш она бўлди.

Унинг бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларидаги биринчи иштироки спортчининг карьерасидаги юқори поғонага чиқиш бўлди ва бунга Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ҳам жуда катта ҳисса қўшди.

Сафинанинг иродали феъл-атвори, қатъий интизоми ва Федерация томонидан фаол тарзда қўллаб-қувватланиши унга қисқа муддат ичида жисмоний формага келиш ва амалдаги спортчилар – енгил атлетикачиларнинг қаторига қўшилиш имкониятини берди. Раҳбарият томонидан ёш она учун максимал даражада қулай шароитни яратиш ҳақида қарор қабул қилинди. Сафина спортчи сифатида, декретдан чиққанидан сўнг ўз салоҳиятини йўқотмаслиги ва ўзининг қизига меҳр-эътиборини улаша олиши учун, Федерация спорт йиғилишлари ва Сафинанинг узоқ машғулотлари мобайнида, кичкинтой учун тўлақонли парваришни таъминлаган ҳолда, болага ҳамроҳлик қилиш имкониятини назарга олди.

Натижада спортчининг, тренернинг ва Федерация раҳбариятининг биргаликдаги ҳаракатлари зое кетмади. Бу йилнинг май ойида Тошкентда Сафина 1, 96 м. кўрсаткичли лицензион нормативни бажариб, Токиодаги Ёзги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Ҳамкасбларнинг таъкидлашича, ёш енгил атлетикачи спортчи учун муҳим бўлган бир жиҳати бор – бу салбий тажрибани қабул қилиш устида ишлаш ва ўзининг профессионал хатоларини аниқлик билан кўра олиш қобилияти. Сафинанинг ўзи интервьюларнинг бирида айтиб ўтганидек, Эронда (2018 й.) ёпиқ бинолардаги Осиё Чемпионатида иштирок этган пайтида об-ҳаво шароитлари туфайли Теҳронга учиш кечиктирилди ва ёш спортчи аэропортдан тўғри мусобақага бориб қатнашишга тўғри келди. Бошидан кечирган ҳаяжон сабабли  Садуллаева 4-чи ўринни эгаллайди, лекин ўзининг жисмоний тайёргарлиги билан ғалаба қозонишга ҳам имкони бор эди. Ушбу сабоқни ўзлаштирган Сафина шуни таъкидлайдики, спортчига боғлиқ бўлмаган вазиятлар ҳар қандай пайтда вужудга келиши мумкин ва уларни енгиб ўтишни билиш керак.

Тошкентдан онлайн режимда Олимпиадада ўзининг тарбиячисини Ўзбекистоннинг хизмат кўрсатган тренери ва енгил атлетика юлдузларининг устози –  Олим Ахмаджанов қўллаб-қувватлайди. Квалификация мусобақалари куни ҳам Олим Очилович Сафина билан алоқада бўлди ва унинг чиқиши бўйича ўзининг изоҳлари ва тавсиялари билан ўртоқлашди.

Токиодаги XXXII ёзги Олимпия ўйинлари вақти-вақти билан барча спортчиларни энг кутилмаган вазиятларга дуч келтирмоқда: эҳтимол дисквалификация қилиниш хатари билан мунтазам тарзда  COVID – 19 га тест топширишдан, қўллаб-қувватлаш жамоасидаги инсонлар сонини қатъий чеклашдан бошлаб,  мусобақалар ўтказилиши мобайнида бўш трибуналаргача. Бунга фақат энг матонатли спортчилар бардош бермоқда. Уларнинг орасида бизнинг юртдошимиз –  Сафина Садуллаева ҳам бор.

7 август куни аёллар орасида баландликка сакраш бўйича медаллар тўплами ўйналиб, унда Сафина Садуллаева иштирок этади. Бизга қўшилинг ва спортчимизни қўллаб-қувватланг!

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.