“Камдан-кам учраб турадиган ҳодиса”. Мирзиёев ва Лукашенко Алиевга биргаликда қўнғироқ қилди
Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевни муваффақиятли президент сайлови билан биргаликда табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
«Камдан-кам учраб турадиган ҳодиса – икки мамлакат етакчиси биргаликда учинчи мамлакат раҳбарига телефон қилмоқда. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевни Президентлик сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табрикладилар», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Беларусь президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга етиб келди. Уни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Лукашенко Ўзбекистонга ташрифни Мирзиёев билан хоккей ўйинини томоша қилишдан бошлади.
Шунингдек, Мирзиёев Озарбайжон раҳбари Алиевни навбатдан ташқари президентлик сайлови муваффаққиятли ўтгани билан табриклагани ҳам хабар берилган эди.
Шарҳлар