Кечиккан “байрам”: пиротехникалар кириб келиши давом этяпти
Янги йил байрами тугаганига ҳам 3 ҳафтадан ўтган бўлса-да яна ўша пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи. Пақилдоқлар фақат байрамда кўпаяди деганлар адашасиз. Кўчаларда ҳали ҳамон эшитилиши тўхтамаган пақилдоқлар товуши эса киши кўнгилини хира қилади ҳамон, деб ёзяпти Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси матбуот хизмати.
«Пойтахтнинг “Аркбулоқ” божхона пости ходимлари йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний кириб келишига чек қўйишди. Хориждан Ўзбекистон фуқароларидан бирининг номига юборилган, товарлар ортилган юк автотранспорт воситасини кўздан кечириш давомида юклар ҳужжатларида кўрсатилганидек хўжалик моллари ва тиббиёт буюмлари эмас, аксинча салкам 3 млн дона 3 турдаги петарда ва салютлар бор эканлиги маълум бўлди», – дейилади хабарда.
Ушлаб қолинган мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати 348 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар