Келаси йилда субсидия учун жами 28,3 трлн. сўм ажратилади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025-2027 йиллар учун Бюджетнома лойиҳасини эълон қилди. Унда келтирилган 2024 йилги бюджет ижроси таҳлилига кўра, Ўзбекистонда келаси йил учун давлат бюджети бўйича қонун лойиҳасига кўра, 2025 йилда жами 28,3 трлн. сўм субсидия ажратилиши режалаштирилмоқда.
Жумладан, НТТларга 3,8 трлн. сўм, аҳоли уй-жой сотиб олиши учун 2,5 трлн. сўм, жамоат транспорти зарарларини қоплаш учун 2,7 трлн. сўм, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун 2,7 трлн. сўм, энергетика соҳаси учун 12,3 трлн. сўм, хусусан, газ сотиб олиш ва сотишдаги тафовутни қоплаш учун 7 трлн. сўм, қишлоқ ва сув хўжалиги учун 2,5 трлн. сўм, геология-қидирув ишлари учун 0,9 трлн. сўм ажратилиш кўзда тутилмоқда.
Таққослаш учун, 2025 йилда ижтимоий нафақа тўловларига 17,3 трлн. сўм, илм-фанга 2,3 трлн. сўм, маданият соҳасига 3,8 трлн. сўм, спорт соҳасига 3,3 трлн. сўм, шу тўртта йўналишга жами 26,7 трлн. сўм ажратиш режа қилинган. Яъни, субсидияларга ажратилаётган маблағ (28,3 трлн. сўм) ижтимоий нафақа тўловлари, илм-фан, маданият ва спортга ажратилаётган жами маблағлардан (26,7 трлн. сўм) кўпроқни ташкил қилади.
Шарҳлар