Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган фуқаролар АҚШ санкциялар рўйхатига тушди
Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон фуқаролари — Искандар Маҳмудов ва унинг ўғли Жаҳонгир Махсудов, шунингдек, Андрей Хохлунга нисбатан санкциялар жорий қилди.
OFAC маълумотларига кўра, АҚШда рўйхатдан ўтган «Урал тоғ-металлургия компанияси» (УТМС) акциядорлик жамиятига асос солган ва унга эгалик қилган тадбиркор Россиянинг бошқа металл ва тоғ-кон компанияларига эгалик қилади ёки директорлар кенгашида ишлайди, шунингдек, Россиянинг бир нечта молиявий компанияларига эгалик қилади. Маҳмудов “Россиядаги уюшган жиноятчиликка ҳам алоқадор”, дейилади ҳисоботда. Аввалроқ у Янги Зеландия ва Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилган эди.
Санкциялар рўйхатига киритилган келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган яна бир Россия фуқароси, 1966 йилда Тошкентда туғилган Андрей Хохлундир.
Хохлун Россиянинг микроэлектроника ишлаб чиқарувчи корхоналарига хорижий яримўтказгич технологияларини ўтказишга ихтисослашган “Микротех” компаниясига асос солган. Бу компания июль ойидан бери санкциялар остида. Қора рўйхатга унинг яна иккита компанияси – Россиянинг «Кеко Р» ва Словениянинг Arktec компаниялари ҳам киритилган.
Шарҳлар