«Кинотеатр» телеканалининг ходими “Баунти” фильмидаги очиқ саҳналар намойиши учун лавозимидан маҳрум бўлди

Источник: кадр из фильма

«Кинотеатр» телеканали Эфирга тайёрлаш гуруҳи масъули А. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Телеканал мутасадди раҳбари Н.Б.га «ҳайфсан» жазоси қўлланилди, дея хабар беради Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

«Телеканал Бадиий кенгаши томонидан теледастурлар савияси экспертлар иштирокида атрофлича ва танқидий руҳда муҳокама қилинди. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан ташкилий, ижодий-техник чора-тадбирлар белгиланди», – дейилади хабарда.

Бундан олдин агентлик ахборот ҳуқуқий баҳо бериш учун Ўзбекистон Бош прокуратурасига берилганди.

«Баунти» фильмининг сюжети реал воқеаларга ва Ричард Хьюгнинг “Капитан Блай ва мистер Кристиан” романига асосланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.