Онлайн хизматлардан тез фойдалиниш учун интерактив киоскалар жорий қилинди
Адлия вазирлиги томонидан маҳаллаларда онлайн хизматлардан тез, осон ва қулай фойдаланиш имконини берувчи интерактив киоскалар жорий қилинди. Мазкур киоскаларда ҳозирда аҳоли учун 37 та хизмат кўрсатилади. Ушбу хизматлардан фойдаланувчилар Марказга мурожаат этувчиларнинг 43 фоизини ташкил этади.
«Йил якунига қадар туман марказидан узоқда жойлашган маҳаллалар ва аҳоли гавжум бўлган жойларда 1 500 та интерактив киоскалар жойлаштирилади ҳамда интерактив киоскалар орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 70 тага етказилади», – дейилади хабарда.
Истеъмолчилар унинг маълумотномалар бериш, ҳисобга қўйиш, ижтимоий ҳимоя, лицензия, рухсатнома, хабардор қилиш ва
нотариал ҳаракатларни амалга ошириш каби хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Юзни сканер қилиш яъни face id орқали фойдаланувчининг шахси тасдиқланиб идентификациядан ўтказилади. Бунда паспорт серия ва рақамини киритиш NFC ридер орқали амалга оширилади. 15 турдаги хизматлар бўйича маҳалладаги масъул шахсларни агент сифатида ўқитилади.
Шарҳлар