Апрелда ер устидан комета учиб ўтади

Фото: РИА новости

2024 йилнинг апрель ойида Ер аҳолиси 12P/Понса-Брукса кометасини кўриш имкониятига эга бўлади.

Мазкур осмон жисмини 1812 йил 12 июлда француз астрономи Жан-Луи Понс Марсель расадхонасида кашф этган. Олим уни думсиз, зўрға кўринадиган кичик туманлик деб таърифлаган. 1883 йилда комета америкалик астроном Уильям Брукс томонидан қайта кашф қилинган. Шу сабабдан у Понса-Брукса деб номланган.

Кометанинг Қуёш атрофида айланиши тахминан 70 йилни ташкил этади ва охирги марта уни 1954 йилда кўриш имконияти юзага келган. 21 апрель куни эса комета Қуёшга энг яқин масофада яқинлашади ва ундан 116,8 миллион километр узоқликда бўлади.

«Астрономларнинг фикрича, 12Р/Понса-Брукса шу йилнинг июнь ойида Ерга энг яқин масофада яқинлашади. 2 июнь куни комета Ер ёнидан 232 миллион километр масофада учиб ўтади», – деб ёзмоқда aif.ru.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.