Комиссия суддан Нукус воқеалари тўғрисидаги иш бўйича “инсонпарварлик тамойили асосида” ҳукм чиқаришни сўради

Источник: Верховный суд

Июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларни мустақил тергов қилиш бўйича парламент комиссияси суддан 22 нафар айбланувчига нисбатан “инсонпарварлик тамойили асосида” ҳукм чиқаришни сўради, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

31 январь куни Бухоро вилоят суди биносида асосан оммавий тартибсизликларни уюштирганликда айбланаётган судланувчиларга нисбатан Қорақалпоғистон суди судлов ҳайъатининг қарори эълон қилинади.

Хабарда айтилишича, комиссия суд жараёнини тўлиқ кузатиб борган.

“Комиссия аъзолари… суд раисидан судланувчиларнинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканликларини, тўғри хулоса чиқарганликларини инобатга олиб, уларнинг қарамоғида вояга этмаган болалари, шунингдек, уларнинг оилавий ва ижтимоий мавқеини инобатга олган ҳолда адолат мезонларига таяниб, инсонпарварлик тамойиллари асосида жазо тайинлашни сўради”, — дейилади хабарда.

“Одамлар хато қилишга мойил. Асосийси, буни ўз вақтида англаш ва хатоларни тузатиш. Бу юртда яшовчи ҳар бир инсон инсонийликка, одил суд ва адолатга ишонишга ҳақли!” – дейди комиссия.

Комиссия аъзолари айбланувчиларга нисбатан “сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида рўй берган ижобий ўзгаришлардан келиб чиқиб, адолатли қарор чиқарилишига” ишонч билдирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.