Коммунал соҳадаги ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Фото: telegra.ph

Президентининг 2023 йил 24-майдаги 77-сонли Фармонига кўра, аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг Интернетдаги махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Бунда, ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилиши белгиланган.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва ёки видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.