Контрабанда маҳсулотлари ва контрафакт сабаб зарар кўраётган товар белгилари

Ўзбекистоннинг ички бозори контрафакт маҳсулотга тўла. Шубҳали сифатга эга товарлар шу ерда ишлаб чиқарилмоқда ва бошқа мамлакатлардан ҳам фаол импорт қилинмоқда. Кўп ҳолларда озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимё, косметика, қурилиш моллари, тамаки ва дори препаратлари имитация қилинади – бу маҳсулотларни қалбакилаштириш ва улардан нусха кўчириш осон. Қонунбузарлар оригинал товарга эга ассоциацияни тузишади ва бу билан харидорларни адаштиришади. Истеъмолчилар ўзларининг эътиборсизлиги сабабли фарқни сезишмайди, бунинг устига контрафакт маҳсулот арзон нархи билан ҳам эътиборни жалб қилади.  Anhor.uz нашри навбатдаги долзар мавзуга бағишланган суҳбатни тақдим этади. Унда ҳуқуқшунос, патент вакили Мадина Турсунова ҳамда Кнауф компаниясининг Ўзбекистондаги савдо ва маркетинг директори Шуҳрат Абдужамиловлар ўз қарашларини билдиришган.

Бу борада, тамаки, алкогол ва қурилиш материаллари контрафакти ва контрабандасининг олдини олишга қаратилган материаллар, маҳсус репортажларни тақдим этиб бормоқдамиз.

Ўхшаш мақолалар:

Ҳуқуқшунос: «Қонунчиликда контрафакт маҳсулотларни олиб кириш, сотиш ва импорт қилиш учун жавобгарликни кўзда тутиш вақти келди»
Ўзбекистонда контрабанда ва контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қандай тўхтатиш мумкин

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.