Ҳужжатлари бўлмаган товар-моддий бойликлари тўхтатиб қолинди

Фото: Тошкент вилояти Божхона бошқармаси

Юртимизга ҳужжатлари бўлмаган товар-моддий бойликларни олиб киришда бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар беряпти.

«Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда пост ходимлари ва Товарларни классификациялаш гуруҳи ходими томонидан, “Яллама” чегара божхона пост орқали юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятининг номига олиб келинган товарлар юкланган “Volvo” русумли автотранспорт воситаси ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 830 млн сўмлик 200 120 дона “LED чироқлар” ва 1 332,5 кг. “LED чироқларнинг эҳтиёт қисмлари” борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.