Кореяга ишлаш учун борган икки нафар юртдошимиз иш жойидан қочиб кетди

Foto: videodan qirqib olingan

Миграция агентлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 11-ноябрь куни Е-9 ишчи визаси орқали Кореяга 100 нафар юртдошимиз жўнаб кетган. Уларнинг орасидан икки нафари (Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан) орадан 3-4 кун ўтганидан сўнг ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган.

Ўзларига билдирилган ишончни оқламасдан, шартнома шартларини қўпол тарзда бузган икки ҳуқуқбузарнинг маҳаллаларига масъуллар борди ва уларнинг ота-оналари, маҳалла аҳли иштирокида ҳолат муҳокама қилинди. Ҳозирда уларга жарима қўллаш ва керак бўлса Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари Кореяда иш жойини сабабсиз ташлаб кетса, орадан ўтадиган ҳар бир ой учун кафилликка олган қариндошига 2000$ жарима қўлланилишига асос бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.