Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат харидлари соҳасида 3,2 млрд сўмлик қонунбузарликни аниқлади

Источник: unsplash.com

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Тошкент умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш бошқармаси” УК томонидан ноқонуний давлат харидлари амалга оширилгани факти аниқланди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Буюртмачи, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10, 14 ва 46-бандларини бузган ҳолда икки лот бўйича 3 миллиард 220 миллион сўмлик давлат харидини ўтказган.

Жумладан, иккита лот бўйича харид қилишда иштирок этган икки тадбиркорнинг ҳужжатлари харид комиссияси котиби фойдаланаётган компьютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланган.

Бундан ташқари, харид натижалари харид комиссиясининг раиси ва аъзолари иштирокисиз шахс томонидан баҳоланган ва уларнинг ЭРИ орқали имзоланган.

Йиғилган ҳужжатлар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди. Автомобиль йўллари қўмитасига хизмат текширувини ўтказиш топширилди.

4 апрель куни “Тошкент умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари бошқармаси” УК харид комиссиясининг ҳисоботи бекор қилинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.