Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари фаолиятининг очиқлиги концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва давлат бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, очиқликни мониторинг қилиш ва баҳолаш методологияси тақдим этилди, деб ёзади Sputnik.

Кўрсаткичларни рейтинг баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари фаолиятининг шаффофлиги даражаси қуйидагича кўриб чиқилади:

“Яшил” – 71 дан 100 баллгача;

“Сариқ” – 55 дан 71 баллгача;

“Қизил” – 55 баллдан паст.

Қайси кўрсаткичлар рейтингнинг асосий индикаторлари ҳисобланади:

– ижтимоий тармоқлардаги матбуот тадбирлари, онлайн транслациялар сони ва уларда юқори мансабдор шахсларнинг иштироки;

– танқидий материалларга сезгирликнинг тезкорлиги;

– расмий веб-сайтда, мессенжерларда ва ижтимоий тармоқларда воқеалар ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш;

– маълум бир ахборот факти билан боғлиқ расмий баёнотлар;

– хорижий оммавий ахборот воситаларида материалларни чоп этиш;

– ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни нашр этиш ва уларни жамоатчилик билан муҳокама қилиш;

– бюджет жараёнининг шаффофлиги;

– очиқ маълумотлар порталида иштирок этиш;

– ижтимоий тармоқларда (Facebook, Twitter, Telegram) ахборот тарқатиш самарадорлиги;

– икки ёки ундан ортиқ хорижий тилларда маълумотларни жойлаштириш ва бошқалар.

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги мониторинги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.