Коррупцияга оид жиноят ишлари ўтган йилгига нисбатан камайган
Ўтган йили Республика бўйича жами 6 535 нафар шахс коррупцияга оид қонунбузарлик учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бу кўрсатгич 2022 йилга 7 414 нафар шахсни ташкил этган ва бу йили жавобгарликка тортилганлар сони 879 нафарга ёки 12 фоизга камайган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров маълум қилди.
Хабарга кўра, «жавобгарликка тортилган 6 535 нафар шахснинг 1 076 нафари ёки 16,4 фоизи озодликдан маҳрум этилган».
Энг кўп содир этилган коррупцияга оид жиноятлар ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш – 2 067 (2 145), пора бериш – 894 (1 061), фирибгарлик – 769 (937), пора олиш -121 (155) ва ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш – 125 (117) ҳисобланади.
2023 йилда коррупцияга оид жиноят содир этган шахслар сони Андижон 971(913), Сирдарё 472(459), Сурхондарё 332 (302) вилоятларида ошган.
Шарҳлар