«Котеж сотамиз» деб алдаб харидорларни «ухлатганлар» қўлга тушди

Фото: видеодан фотокўчирма

“Arkenstone” ва “VescoCottage” номли МЧЖлар Тошкент шаҳрида коттеж турар-жойларини қураётгани ҳақида реклама эълонларини жойлаштириб, шу йўл билан янги уй олиш истагида юрган одамларнинг ишончига кирган ва 2022 — 2023 йиллар давомида 125 млн сўмдан бошланғич тўлов сифатида фуқароларнинг қарийб 27 млрд сўмини ўзлаштиришган

“Фирма эгаси мазкур маблағлардан бир қисмини, жумладан, 1,4 млн долларини ўзининг ва онасининг номидаги пластиклар орқали хориждаги биржага ўтказган”, – дейилади хабарда. 

Шунингдек, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида чет эл биржасидан 625 минг АҚШ доллар қайтарилган ҳамда айбланувчининг хориждаги криптобиржалардаги ҳисоб рақамида 222 минг долларга тенг криптовалюта борлиги аниқланиб музлатиб қўйилган. 

Ҳозирги пайтда тергов ишлари давом этмоқда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.