Кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар ушланди
Навоий вилоятида “B” МЧЖ масъул шахслари Давлат кадастрлари палатаси Кармана туман бўлимидан тумандаги “Ёшлик” истироҳат боғини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сохта кадастр ҳужжатлари расмийлаштиришга эришиб, тижорат банки филиалидан истироҳат боғини ободонлаштириш ҳамда техникалар ва аттракционлар харид қилиш учун ажратилган 6,5 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Хабарга кўра, «Тошкент туманида “J.A.” оилавий корхонаси раҳбари С.С. ва бошқалар наслли чорва моллари сотиб олиш ва қўшимча молхона биносини қуриш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган 160 бош наслли чорва молларни бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритш орқали жами 2 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган».
Андижон туманида “D.A.” фермер хўжалиги раҳбари Д.А. ва бошқалар тижорат бакни филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига қўшни Қирғизистон Республикасидан олиб келинган насли чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, 1,6 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар