80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг 2 шериги қамалди

Фото: суд

Тошкент шаҳрида 40 ёшли аёл фирибгарлик йўли билан 80 дан ортиқ кишининг номига кредит эвазига маҳсулотларни харид қилгани маълум бўлди.

Қайд этилишича, у ўз жиноятларини 1995 ва 1996 йилларда туғилган икки судланувчи йигит билан бирга содир этган. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аёл шу вақтгача 12 марта судланган.

«Фуқароларнинг номига кредит олиш билан шуғулланганман. Жиноят содир этганимни тан оламан», — дея суд залида изоҳ берди аёл.

Судланувчи аёл Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилди. Суднинг 2023 йил 26 декабрдаги ҳукми билан тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмини қисман қўшиш йўли билан аёл 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум қилинган.

Судланувчи йигитларнинг ҳар бирига эса 5 йилу 6 ой муддатга қамоқ жазоси тайинланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: