Ўктам Тўраев Термиз шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Уктам Тураев. Источник: хокимият Сурхандарьинской области

Ўктам Тўраев Термиз шаҳар ҳокими этиб тайинланди. 2017 йилнинг февраль ойидан буён Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Худойбердиев Исроил Бўриевич вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Ўктам Тўраев 2021 йилнинг май ойидан шу кунгача Қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

2019-2021 йилларда Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳокимлигини бошқарган.

Ўктам Тўраев (1979 йилда туғилган) Термиз давлат университети (2000), Тошкент автомобиль йўллари институти (2002) ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини (ҳозирги Давлат бошқаруви академияси) (2011) тамомлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.