Кучли совуқ “Бухоро-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланадиган Afrosiyob поездининг тўхташига олиб келди

Источник: Узбекистон темир йуллари

13 январь куни аномал совуқ ҳаво туфайли Бухоро-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 765-сонли «Афросиёб» тезюрар поездида носозлик юзага келган. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Фергана» нашри.

Поездни Навоий вилоятидаги «Малик» бекатида қолдиришга тўғри келган. Йўловчиларни манзилига етказиш учун «Афросиёб» номли захира электропоезди жўнатилган.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 13 январь куни йўловчи поездлари ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилиши ҳақида огоҳлантирди.

Uznews.uz нашрининг маълумотларига кўра, йўловчилар тўхтаб қолган поезднинг совуқ вагонларида икки соатдан кўпроқ вақт давомида қолиб кетган.

«Буни таърифлашга тил ожиз. Тошкентга етиб қолай деганда поезд тўхтаб қолди. Икки соатдан ортиқ совуқда, овқатсиз ўтирдик. Тўхташ сабаби айтилмади. Одамлар бақирар, қарғиш ёғдирарди, болалар эса йиғлашарди», – деди нашрга гувоҳлардан бири.

Йўловчиларни манзилига етказиш учун Тошкентдан захира «Афросиёб» жўнатилган.

«269 нафар йўловчи захира поездига хавфсиз ўтказилди ва поезд Тошкент-Марказий вокзалига 22:05да етиб келди. Йўловчиларга йўл давомида қўшимча иссиқ чой-кофе ва озиқ-овқат бепул тарқатилди. 269 нафар йўловчига чипта нархи тўлиқ қайтариб берилади», — дейилади темир йўли компанияси хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.