Кучли тасир қилувчи дори воситалари аниқланди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, қўлидаги сумканинг ички чўнтагида полиэтилен пакетга ўралган 18 дона капсулада “Трамадол” номли кучли тасир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Унутманг! Кучли тасир қилувчи дори воситалари жисмоний шахслар томонидан қонунга ҳилоф равишда сақлаш, сотиш ва шахсий фойдаланиш учун қонун олдида жавоб берадилар», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз! 2019 йил 27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир этувчи моддалар айланишини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан психотроп ва кучли тасир қилувчи дори воситалари, чакана савдоси (бўлиши) фақат ижтимоий дорихоналар ва гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва тарқатиш лицензиясига эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши лозим.
Шарҳлар