Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фото: Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тадбиркор Т.Ж.нинг спорт буюмлари сотишга мўлжалланган савдо дўкони сотувчиси Б.Н. жами 400 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ҳамда 1 дона пакетдаги кукунсимон моддани фуқаро А.А.га 1,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар беряпти.

«Шу каби, Департаментнинг Зарафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “F-F.” МЧЖга дорихонаси сотувчиси З.М. фуқаро И.Т.га шифокор рецептисиз 50 та капсуладаги “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.