Kun.uz: Мавжуда Мирзаева “Компромат иши” бўйича ҳибсга олинди

Источник: АИМК

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Kompromatuzb телеграм-каналининг иши бўйича Меҳнат вазирлигининг собиқ матбуот котиби Мавжуда Мирзаевани ҳибсга олди, деб ёзади Kun.uz ҳибсга олинган аёлнинг қизига таянган ҳолда. Бу ҳақда «Медиазона» хабар беради.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Мирзаева 10 суткага ҳибсга олинган, ҳозирда у ДХХ тергов изоляторида. Мирзаева қизининг сўзларига кўра, онаси икки кундан бери алоқага чиқмаяпти, махсус хизматлар эса аёлнинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаяпти.

27 январь куни куч ишлатар органлар Human.uz таҳририятининг ходимларини ҳибсга олганди. Ҳибсга олинганларнинг орасида сайт директори Хуршид Далиев ва бош муҳаррир Муслим Мирзажонов, жами етти нафар ходим бор.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳибсга олинган журналистларга нисбатан “бир гуруҳ шахслар олдиндан келишиб товламачилик билан шуғулланганлик”да айбланаётгани ҳақида хабар берган. Махсус хизматларнинг маълумотларига кўра, ОАВ ходимлари Kompromatuzb телеграм-каналида материалларни чоп этиш орқали товламачилик билан шуғулланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.