Кузатувчилар учун “Тошкент” аэропортининг учиш залига кириш вақтинчалик чекланди

Ремонт в аэропорту
Фото: Uzbekistan Airports

Айни пайтда Тошкент аэропорти ҳудудида мавжуд терминални кенгайтириш мақсадида қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Шу муносабат билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилаётган жойларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда одамлар тўпланишининг олдини олиш мақсадида айрим чекловлар жорий этилди.

Автотранспорт воситалари, жумладан, таксилар ва сайёҳлик автобуслари кириши учун халқаро терминал автотураргоҳи ёнида йўловчиларни чиқариш/тушириш учун алоҳида линия ажратилган. Ушбу линияда бепул юриш ва йўловчиларни қисқа муддатли тушириш 10 дақиқадан ошмайди. Транспорт узоқроқ тўхтаб қолганида эса, парковкадан фойдаланиш зарур.

Шунингдек, терминал реконструкция қилиниши муносабати билан «Тошкент» халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залига кузатувчиларнинг кириши вақтинча чекланди. Истисно тариқасида, ҳомиладор аёллар ва болали аёллар, қариялар ва ногиронлар ҳамроҳлигидаги шахсларга киришга рухсат этилади. Кузатувчилар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжатни олишлари лозим.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.