Лазерли нур тарқатгичлар муомаласи тақиқланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лазерли нур тарқатгичларни ишлатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 20 февралдаги 50-сон қарорига биноан республикамизга лазерли нур тарқатгичларни четдан олиб кириш ва сотиш тақиқланади.

Мазкур қарор билан лазерли кўрсаткичларнинг четдан ноқонуний олиб кирилиши, сотилиши ҳамда улардан фойдаланилиши ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича божхона органлари томонидан зарур чора-тадбирларни амалга оширилиши белгиланган.

«Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан жорий йил 1 май ҳолатига 6 та ҳолатда 6 млн.сўмлик лазерли нур тарқатгичларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилишининг олди олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштрилди», – деб ёзмоқда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан чиқарилган суд қарорларига биноан лазерли нур тарқатгичлар йўқ қилиниб, ҳуқуқбузарларга жарима жазоси тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.