Қизил китобга киритилган лолани узган фуқарога жарима солинди

Фото: yuz.uz

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан ўтказилган рейдда Оҳангарон тумани Четсув МФЙ тоғли ҳудудида фуқаро И.Э. томонидан Қизил китобга киритилган 2 дона тоғ лоласини узиб табиатга зарар етказганлиги аниқланган.

«Ушбу ҳолат учун ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 1 млн 700 минг сўм табиатга етказилган зарар чораси қўлланилди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.