Лолазор маҳалласи аҳолиси Тошкент ҳокимидан шаҳар прокурорининг протестини кўриб чиқишни сўрамоқда

Тошкент шаҳри Миробод тумани “Лолазор” маҳалласининг Миробод кўчасидаги 33, 27, 29-уйлар аҳолиси ҳовлисига бино қурувчиси томонидан ўрнатилган панжарадан хавотирланишмоқда. Улар ўзларига тегишли яшил ҳудудни, болалар ўйин майдончасини йўқотишдан қўрқишади. Энди панжара ортида дарахтларни қайта экиш мақсадида қазиш ишлари бошланди.

2019-йилда шаҳар прокуратураси Тошкент шаҳар ҳокимининг бино қуриш учун ер ажратиш тўғрисидаги қарорига протест келтирган – протестни ижро этиш муддати 10 кун этиб белгиланганди. 2021 йил ҳам қарайиб тугамоқда – маҳалла аҳли барча инстанцияларга мурожаат қилишди, лекин кўп ҳолларда шунчаки қуруқ расмиятчилик хатларини олишди. Аҳоли яна бир бор Тошкент шаҳар ҳокимлигига Жаҳонгир Ортиқхўжаев номига хат ёзиб, шаҳар прокурорининг протестини кўриб чиқишни сўради.

“Муаммоимизни ҳал қилишда ёрдам беришингизни сўраймиз, чунки ҳаммаси сизнинг шахсий иштирокингизга боғлиқ! Прокурорнинг 2019 йил 15 майдаги 10.2 / -19-сонли протестини кўриб чиқинг.

Аҳоли ҳалигача шаҳар ҳокими билан шахсан учрашувга муяссар бўла олишмаган, улар ўз мактубида “уйлар орасидаги қоидабузарликлар билан қурилаётган қурилишни тўхтатишни” сўрашган.

Маҳалла фаоллари Ўзбекистон Президенти қабулхонасига ҳам хат ёзишди.

“Қўнғироққа зудлик билан милиция ходимлари ҳам, Миробод тумани экологлари ҳам етиб келиб, техника ишларини тўхтатиб, бригадирга жарима солишди. Аммо ҳовли масаласи ҳал этилмаган ва ерни компенсация эвазига олган ҳолда, қурувчи қурилиш меъёрларидан ташқари, аҳолининг розилигисиз, шаҳар архитектура режасидан ташқари ерга “эгалик қилиш” ҳуқуқини олмайди ” – дейилади мурожаатда.

5-ноябр куни Anhor.uz таҳририяти Тошкент ҳокимлигига шаҳар прокуратураси протестини кўриб чиқиш муддати ҳақида сўров юборганди, бироқ ҳалигача жавоб олинмади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.