Мўйноқ «Стихия» электрон мусиқа фестивалини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда

Источник: https://uzbektourism.uz/

Шу йилнинг 6-8 май кунлари Мўйноқдаги кемалар қабристонида “Стихия” электрон мусиқа, санъат ва фан фестивали бўлиб ўтади. Лойиҳа 2017 йилда Мўйноқ шаҳрида Орол денгизининг экологик ҳалокатидан хабардорликни ошириш ва минтақанинг барқарор ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистонда яшовчи халқларни бутун дунёга танитиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Туризм вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

Бугунги кунда “Стихия” бутун дунёдан мусиқачилар, ди-джейлар, продюсерлар, рассомлар ва олимлар иштирокидаги бир нечта лойиҳаларнинг аралашмасига айланди. Уларнинг барчасини ер юзидаги ўзига хос масканда диққатга сазовор жой яратиш мақсади бирлаштиради. Бу йилги фестиваль учун учта алоҳида-алоҳида саҳна яратилади: электрон, прогрессив ва этник. Унда Ўзбекистон, Туркия, Россия, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Нидерландия, Украина, Франция, Швеция ва Япониядан 30 га яқин машҳур ди-джейлар иштирок этиши кутилмоқда.

Фестиваль ўзида “ Stihia Gen” лойиҳалари”, “Стихия N+1”, “6 миллиард дарахт” ва турли ижтимоий ташаббусларни қамраб олади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.