Мўғулистон авиачартерлар орқали Ўзбекистонга гўшт етказиб беришга тайёр

Источник: пресс-служба Минсельхоза

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори Алишер Тўраев Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсмбер Мунхжин билан учрашди.

Ўзбекистон вакили Мўғулистон томонини мамлакатда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий бозор механизмларини жорий этиш, бошқарув тизимини ривожлантириш ва бу борада экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан ишлар ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистондан Мўғулистонга етказиб бериладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини оширишга ҳамда Мўғулистондан гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишга келишиб олишди.

Томонлар Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг ўзаро савдо ва қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор корхоналари рўйхатини тузадиган бўлди.

Шунингдек боғдорчилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш бўйича икки давлат илмий идоралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳам қарор қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.