Маҳалла ходимлари иш куни бошида давлат мадҳиясини ижро этишга мажбур қилинди
8 февраль куни ижтимоий тармоқларда маҳалла раисларининг кундалик иш режаси пайдо бўлди.
“Маҳалла еттилиги” ҳар иш кунидан олдин эрталабки соат еттида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори, ижтимоий ва солиқ хизмати ходимидан иборат Ўзбекистон мадҳиясини тинглаши шарт.
Ҳужжатда айтилишича, мадҳияни ижро этишда тегишли ҳурмат таъминланиши керак.
Ижтимоий тармоқларда раисларнинг қўшиқ куйлаётгани акс этган видео ҳам пайдо бўлди. Тахминларга кўра, видео назорат қилувчи органларга видео ҳисобот учун тайёрланган.
Улашиш:
Шарҳлар