Маданият вазирлиги ҳар йили 40 та янги спектакль учун давлат буюртмаларини амалга оширади

Источник: https://www.pinterest.se/

Ўзбекистон Президенти 2022 йилдан бошлаб маданият ва санъат соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирларни назарда тутувчи қарорни имзолади, унда Маданият вазирлиги томонидан ҳар йили “Инсон шаъни ва қадр-қиммати учун” эзгу ғояси асосида қуйидагиларга давлат буюртмаларини жойлаштириш кўзда тутилган:

– театрларда саҳналаштириладиган камида 40 та янги спектакль яратишга;

– композиторлар ва бастакорлар томонидан, жумладан, опера, симфония, оратория, хусусан, эстрада мусиқаси каби классик ва замонавий жанрларда 40 та янги мусиқий асарлар яратишга;

– интернет ва ижтимоий тармоқлар учун камида 100 та аудиовизуал асарни юқори бадиий савияда яратишга (кенг шуҳрат қозонган 20 та аудиовизуал асар муаллифлари Маданият вазирлиги Кенгаш қарори билан базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланадилар);

караоке ёрдамида ижро этиладиган камида 150 та энг яхши миллий қўшиқларни аранжировка қилишга;

– эл-юртнинг юксак ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлган таниқли ижодкор зиёлилар, санъат ва ижод намояндаларининг чекка ва бориш қийин бўлган туманлар аҳолиси, ушбу ҳудудлардаги таълим муассасалари ўқувчилари билан ижодий учрашувларини ўтказишга (йиллик режа-жадвал ва Маданият вазирлиги билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида);

– таълим муассасалари (дарслар оралиғидаги танаффусларда), аэропортлар, вокзаллар, автовокзаллар, савдо-кўнгилочар мажмуалари, маданият ва истироҳат боғлари, майдонлар, меҳмонхоналар ва бошқа ташкилотларнинг (муаллифлик ҳуқуқига риоя қилинган ҳолда) маҳаллий тармоғи орқали транслация қилинадиган ташриф буюрувчиларнинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатувчи миллий куйларнинг мусиқий альбомларини тайёрлаш ва оммалаштириш бўйича ишларни амалга оширишга;

– аҳоли ўртасида кенг тарқалган интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги” номи остида саҳифалар ташкил этиш, улар орқали Жамғарма маблағлари ва ушбу саҳифаларни юритишдан тушган маблағлар ҳисобидан ўзбек халқининг миллий маданиятини тарғиб қиладиган қуйидаги танловлар ташкил этилади:

мусиқа асбобларида (миллий, опера, симфония, оратория, эстрада, бошқа классик ва замонавий жанрларда) 100 та энг яхши ижро;

100 та энг яхши миллий қўшиқлар;

100 та миллий мусиқий клиплар;

Караоке ёрдамида қўшиқларни ижро этиш учун мўлжалланган 100 та энг яхши мусиқий композициялар (қўшиқ матни билан);

Давлат ва хусусий театрларда намойиш этиладиган 50 та энг яхши спектакль.

Шу билан бирга, ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар йил давомида ва ҳар йили 15 декабрь ҳолатига кўра фойдаланувчиларнинг энг кўп кўришларини олган ижролар орасидан аниқланади ва Маданият вазирлиги ҳайъати қарори билан базавий ҳисоблаш миқдорининг мос равишда эллик бараваригача бўлган бир марталик пул мукофоти.тақдирланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.