Маданий мерос намуналарини сақловчи шахсларга маблағ тўланади

Фото: sputnik uzbekistan

Президентнинг 2023 йил 25-декабрдаги “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 405-сонли қарорига  мувофиқ 1-апрелдан бошлаб ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи 20 нафар шахс аниқланиб, уларга кўмаклашилади ҳамда фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари белгилаб берилади.

Ушбу кўрсаткичларни бажарган номоддий маданий мерос намуналарини сақловчи шахслар ҳар ойда 5 млн сўм миқдорида рағбатлантириб борилади;

Шунингдек, алоҳида аҳамиятга эга номоддий маданий мерос намуналарини ёзиб олиш ва кенг тарқатиш учун ҳар йили 50 та аудиовизуал асар яратишга давлат буюртмаси берилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.