Мадриддан Тошкент ва Урганчга янги парвозлар йўлга қўймоқда
Испаниянинг “Iberojet” авиакомпанияси Мадрид — Тошкент ва Мадрид — Урганч йўналишлари бўйича чартер йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда. Бу ҳақида “Uzbekistan Airports” хабар бермоқда.
Тошкентга биринчи рейс 2024 йил 2 сентябрда, Урганчга — 2024 йил 8 сентябрда амалга оширилиши режалаштирилган.
Парвозлар икки ҳафтада бир марта Аирбус А330 самолётларида амалга оширилиши белгиланган.
“Iberojet” — бош қароргоҳи Мадридда жойлашган йўловчи чартер рейсларини амалга оширишга ихтисослашган Испания авиакомпанияси.
Улашиш:
Шарҳлар