Эндиликда “Энг намунали маҳалла раиси” танлови ўтказила бошлайди

2024 йилдан бошлаб илк маротаба фуқаролар йиғинлари раислари орасида “Энг намунали маҳалла раиси” танлови ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раис ўринбосари Абдулла Асланов маълум қилди.

Хабарга кўра,“танловнинг 1-босқичи сектор миқёсида жорий йилнинг 19-25 февраль кунлари, 2-босқичи туман ва шаҳар миқёсида 26-29 февраль кунлари ҳамда 3-босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида 1-10 март кунлари ўтказилади.Танлов ғолиблари 22 март маҳалла тизими ҳодимлари куни арафасида эълон қилинади”.

Бундан ташқари, брифингда махалла тизимини яънада ёритиш мақсадида “Маҳалла” телерадиоканали, “Маҳалла” газетаси, “Маҳалла кўзгуси” журнали таҳририятлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилгани ва уюшма ва МТРК ҳамкорлигида маҳаллалар ҳаётидаги ўткир масалаларни ёритиб бориш, мамлакатдаги ислоҳотларни оддий, содда тилда аҳолига етказиш мақсадида “Маҳалла Пресс-клуби” лойиҳаси фаолияти йўлга қўйилгани айтилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.