Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси ўзидан икки ёш катта бола билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйди

скорая
Фото: МДС

Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси ўзидан икки ёш катта бола билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 20 март куни соат тунги 23:30 лар атрофида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи, умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (2008 йилда туғилган) М. Д. 2006 йилда туғилган О. А. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашган.

О. А. ушбу жанжал натижасида олган тан жароҳатлари оқибатида соғлиғи ёмонлашиб вафот этган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.